АсосийJamiyat

Қидирувдаги “Captiva” Урганчдан топилди

'Қидирувдаги “Captiva” Урганчдан топилди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси томонидан қидирув эълон қилинган “Captiva” русумли автотранспорт воситаси Урганч тумани ҳудудидан топилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг қарздор Ю.Ш.дан АТБ "Агробанк" Хоразм филиали фойдасига жами 325.984.000 сўм кредит қарзини ундириш, ундирув шерик жавобгар Қ.Ж.га тегишли бўлган «Каптива» русумли автомашинага қаратилиши тўғрисидаги ижро варақаси Бюронинг Янгиариқ тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.

Шерик жавобгар автомашинани яширган. Натижада, қидирув эълон қилинган эди.

Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси қидирув шўбаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 2022 йилнинг 28 октябрь куни мазкур қидирувдаги автомашина Урганч туманида жойлашган устахона омборига яшириб қўйилганлиги аниқланиб, хатланди.

Ҳозирда юқоридаги транспорт воситасини электрон онлайн-аукцион савдога чиқариш чоралари кўрилмоқда.

    Бошқа янгиликлар