АсосийJamiyat

Самарқандда "Lacetti" ҳайдовчиси 4 нафар пиёдани уриб юборди (видео)

'Самарқандда "Lacetti" ҳайдовчиси 4 нафар пиёдани уриб юборди (видео)'ning rasmi

2022 йил 25 октябрь куни соат тахминан 22:30ларда Ургут тумани “Ғўс” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи ички йўлдан ҳайдовчи А.О. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашинани “Ғўс” маҳалласи йўналиши бўйича тезликни меъёридан ортиқ бошқариб бориб, ушбу йўлнинг қатнов қисмидан пиёда ҳаракатланиб кетаётган 4 нафар фуқароларни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.


Маълум қилинишича, 2 нафар пиёдалар оғир тан жарохати олиб Ургут туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган, 2 киши тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар