"Ўзгидромет"нинг хабарига кўра, 30-31 октябрь кундуз кунлари республика ҳудудларида 4 баллик магнит бўрон хавфи эълон қилинмоқда. Бу юқори даражали хавф эмас, аммо кўпчилик ўзида унинг таъсирини билинар билинмас ҳис қилиб туради.
Дарвоқе, 30 ва 31 октябр кунлари ҳудудларга паст босимли ҳаво оқими ҳам ташриф буюрмоқда. Бу циклоник жараён бўлиб, атмосфера босими пасайишига олиб келади.
Циклон таъсирига энг сезгир кишилар булар қон босими, нафас олиш тизимининг бузилиши, буйрак ва юрак-қон томир касалликлари билан оғриган беморлардир.
Циклон юқоридаги касалликларга эга бемор инсон танасига салбий таъсирнинг асосий кўринишлари: нафас олиш қийинлашиши, нафас қисилиши, ҳавонинг етишмаслиги ва умумий заифлилик. Булар табиий муҳитда циклон пайтида нам ҳаво ҳисобига кислород миқдорининг бироз пасайиши, етишмаслиги туфайли юзага келади.
Кўпинча, циклон пайтида бемор одамларнинг интакраниал босими кўтарилади, натижада, оғир мигрень (нерв-асаб касаллик) бошланади. Бундан ташқари, атмосфера босими кескин пасайганда соғлом кишиларда ҳам баъзан ошқазон ва ичакнинг нотўғри ишлаши кузатилган (бизда атмосфера босимининг кескин пасайиш прогнозлари йўқ)
Циклон пайтида қон босимини доимий кузатиб туриш керак. Бу пайтда сизга кўп миқдорда сув ичиш, енгил душ, тинч ва кўпроқ уйқу, шунингдек, эрталаб кофе ичишга урғу бериш тавсия этилади.
Атмосфера босими паст бўлган даврларда умумий саломатликка эътибор бериш учун лимон ўтлари ёки гинсенг (женшень) дамламасини ичиш мумкин.
Циклон Ўзбекистонда кўп муддат кузатилмайди. Давомийлиги нисбатан кам бўлади. Лекин жуда кам ҳолларда айрим кенг масштабли циклон оқимида давомийлик бир суткага боради.
29.10.2022 07:54
"Ўзгидромет" 30-31 октябрь кунлари кутилаётган магнит бўрони ҳақида маълумот берди






