АсосийJamiyat

Нукус шаҳрининг марказий кўчаларида дрифт уюштирган "шумахер" топилди(видео)

'Нукус шаҳрининг марказий кўчаларида дрифт уюштирган "шумахер" топилди(видео)'ning rasmi

Нукуснинг марказий кўчаларида ҳаракатланиб юрган “шумахерлар” қидирилаётгани ҳақида хабар берилган эди. 

ИИБ тезкор суриштирувлари натижасида "Коблт" автомашинасининг давлат рақамини ечиб қўйган ҳолда қоидабузарлик содир этган ҳайдовчи аниқланди.  

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 22 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида йўлнинг қарама қарши томонида ҳаракатлангани етмагандек,  дрифт ҳам уюштирган ҳайдовчи 1986 йилда туғилган Донёр Машарипов бўлиб чиқди. Унинг автомашинаси вақтинчалик жарима майдончасига олиб қўйилган.

Ҳайдовчи ўша куни кафеда дўстлари билан ўтириб, кейин шу қоидабузарликни содир этганидан пушаймон эканлигини билдирди.   

    Бошқа янгиликлар