Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангор тумани бўлимининг хабар беришича, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, марказнинг собиқ директори А.Ю. ушбу марказнинг “Lacetti-2” русумли автотранспорт воситасини 13.12.2021 йилда аукцион савдоси орқали сотиш мазмунидаги йиғилиш баённомасини тайёрлаб, аслида 98,2 млн сўмлик автомобилни “С.С.” МЧЖ томонидан ўтказилган аукцион савдоси орқали фуқаро Ж.Й.га 15,5 млн сўмга сотилганлиги тўғрисида ҳужжатларни расмийлаштириб, ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади хабарда.
28.10.2022 03:55
Сурхондарёда собиқ раҳбар хизмат машинасини 15,5 млн сўмга сотиб юборгани аниқланди






