Бугун таниқли ёзувчи Ўткир Ҳошимовнинг умр йўлдоши Ўлмасхон ая вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси таъзиянома эълон қилди.
Маълумот учун: Ўлмасхон Ҳошимова халқ маорифи аълочиси, I даражали "Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони, "Фидокорона хизматлари учун" ордени соҳибаси эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов 2013 йилда 71 ёшида оламдан ўтган эди.
Darakchi.uz жамоаси Ўлмасхон аянинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.






