Орловдаги "ЭкоСити" акциядорлик жамияти чиқиндиларни қайта ишлаш корхонаси ходимлари сафарбарлик учун чақирув олишди. Муддатли ҳарбий хизматга чақирилганлар орасида 50 киши бўлиб, уларнинг ярми Ўзбекистон фуқароларидир. Ушбу факт ҳақида корхона раҳбари Юрий Парахин маълум қилди.
Ўзбекистондан Россияга ишлаш учун борган "ЭкоСити" акциядорлик жамияти ходимлари видеомурожаат қилиб, президент Шавкат Мирзиёевдан мавжуд вазиятни тартибга солишда ёрдам сўради.
Айни пайтда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳолат Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан назоратга олинди ва ташкилот раҳбарияти ҳамда фуқаролар билан алоқа ўрнатилиб, воқеа жойига йўл олинди.
Ўрганишлар натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилади.
"Шу муносабат билан, Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларидан ҳарбий ҳаракатларга аралашмасликни, низоли ҳудудларга бормасликни ҳамда бундай ҳолатларга дуч келса, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва бошқа ваколатли ташкилотлага мурожаат қилишларини сўраймиз", -* дейилади хабарда.






