Ўзбекистон Гидрометеорология хизмтаи хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат эрталаб Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 14-19° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кундуз куни ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14-16° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.






