Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасалари фаолияти билан танишади ҳамда соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда.






