Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Ўзбекистон Президент администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов пойтахт Анқарадаги президентлик мажмуасида учрашди. Бу ҳақда "Anadolu" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, кеча, 25 октябрь куни Эрдўғон Сардор Умурзоқовни қабул қилган.
"Президентлик мажмуида ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган учрашув ҳақида бошқа маълумот берилмади", - дейилади хабарда.
Маълумот учун: 1991 йил 16 декабрь куни Туркия Ўзбекистонни мустақил давлат сифатида биринчи бўлиб тан олган. 1992 йилда икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган.





