АсосийJamiyat

Термиз марказий деҳқон бозори қурилишига ажратилган 538 млн. сўм "еб" юборилгани аниқланди

'Термиз марказий деҳқон бозори қурилишига ажратилган 538 млн. сўм "еб" юборилгани аниқланди'ning rasmi

Қурилишдаги талон-торожликлар аниқланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент.

Маълум қилинишича, Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Т.М.” МЧЖ норасмий бошқариб келган Д.А. ва бошқалар Термиз марказий деҳқон озиқ-овқат бозорини қурилишида амалда бажарилмаган қурилиш ишларини қўшиб ёзиш орқали 538 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар