АсосийJamiyat

Бухородаги айрим кўчаларда ҳам тезликни 60 км/соатгача чеклаш таклиф қилинди

'Бухородаги айрим кўчаларда ҳам тезликни 60 км/соатгача чеклаш таклиф қилинди'ning rasmi

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши “Вилоятда йўл ҳаракати хавфсизлигини борасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги тўғрисида”ги масалани муҳокама қилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 9-ойи якуни бўйича ЙТҲ юзасидан қўзғатилган жиноят ишлари сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 30 тага ёки 10,6 фоизга камайган.

Қайд этилишича, ЙТҲлар асосан Жондор (3 тага), Пешкў (1 тага), Қоровулбозор (1 тага) туманлари ҳамда Бухоро шаҳрида (4 тага) кўпайган. Йўл-транспорт ҳодисаларининг 52 таси тезликни ошириш оқибатида содир этилганлиги аниқланган. 

Афсуски, Бухоро шаҳрида умумий 68 та йўл-транспорт ҳодисалари содир этилган бўлиб, ҳодисаларнинг 9 таси ўлим билан якунланган.

Сессияда содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари таҳлилларидан келиб чиқиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида йўлларда тезликни камайтириш таклиф қилинди.

Унга кўра, Бухоро шаҳридаги И.Каримов, М.Иқбол, Намозгоҳ, Ибн Сино, Б.Нақшбанд ҳамда Навоий шоҳ кўчаларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг юқори тезлигини соатига 60 км этиб белгилаш таклиф қилинди.

Бу борада депутатларнинг фикр-мулоҳазалари эшитилди ва маъқулланди ҳамда ушбу таклифни тасдиқлаш учун йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика махсус комиссиясига тақдим этиш белгиланди.

    Бошқа янгиликлар