АсосийJamiyat

Тимур Ишметов: "Нафақа олувчи эҳтиёжманд оилалар 2 млндан ошди, бироқ уларнинг айримлари эҳтиёжманд эмас"

'Тимур Ишметов: "Нафақа олувчи эҳтиёжманд оилалар 2 млндан ошди, бироқ уларнинг айримлари эҳтиёжманд эмас"'ning rasmi

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида молия вазири Тимур Ишметов эҳтиёжманд оилалар сони охирги 3 йилда 600 мингдан 2 млнгача ортганини маълум қилди

ЎзЛиДеП партияси фракцияси аъзоси Нодир Жумаев томонидан сўралган Молия вазирлигига тараққиёт стратегиясида ижтимоий ҳимоя сиёсати бўйича белгиланган вазифалар доирасида 2026 йилга қадар эҳтиёжманд аҳоли ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам билан тўлиқ қамраб олиниши юзасидан ўтган йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоби юзасидан у қуйидагича жавоб берди.

Маълум бўлишича, амалиётда уларнинг айримлари эҳтиёжманд эмас, ёки аксинча, эҳтиёжманд оилаларни қамраб олиш етарли бўлмаяпти.

"Бу бўйича ишлар ўтган йилдан бери қадамма-қадам амалга ошириб келинмоқда. 2021 йилдан минимал истеъмол харажатлари меъзони киритилди. Ўз навбатида, 2022 йилдан бошлаб ягона ижтимоий ҳимоя реестрига қабул қилиш учун минимал харажатлар аҳоли жон бошига тушадиган даромадни белгиловчи меъзон сифатида белгиланди. Агар аҳоли даромадлари ушбу минимал харажатлардан кам бўлса ягона реестрга киритилишга ва давлатдан нафақа тайинланишига сабаб бўлади", — дейди Молия вазири.

Қайд этилишича, 2026 йилгача юқорида айтиб ўтилган қадамларни янада ривожлантирилади. Ҳоким ёрдамчилари ва аёллар фаоллари ёрдамида хонадонма-хонадон юриб, нафақа олаётганлар ҳақиқатдан ҳам кам таъминлангани ёки йўқлиги борасида қўшимча маълумотлар йиғилмоқда. 

"Амалиётда кўринмоқдаки, мезонларни айрим ҳолларда қатъийлаштиришимиз керак. Биз расмий равишда 20 дан ортиқ вазирликлар базаларидан йиғилган маълумотларга асосан, эҳтиёжманд деб кўрилаётган оилаларнинг айримлари эҳтиёжманд эмас бўлиб чиқяпти. Ёки аксинча, эҳтиёжманд оилаларни қамраб олиш етарли бўлмаяпти. Бу бўйича ишлашимиз лозим", — дейди Ишметов .

    Бошқа янгиликлар