АсосийJamiyat

25 октябрь куни ҳарорат пасайиб, ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда — "Ўзгидромет"

'25 октябрь куни ҳарорат пасайиб, ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда — "Ўзгидромет"'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, 24-26 октябрда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлади. 25 октябр кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 26 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача, 26 октябрда баъзида 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Республика бўйича ҳаво ҳарорати меъёрдан 8-10даражага пасайиши кутилмоқда.

25 октябрь куни ҳудудларда кузатиладиган об-ҳаво маълумоти қуйидагича:

ТОШКЕНТ ШАҲРИ

Ҳаво ўзгариб туради, кечга томон ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7°, кундузи 18-20° бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатишлиҳи мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 11-16° бўлади.

БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатишлиҳи мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20°бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 15-20° бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12°, кундузи 20-25° бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7°илиқ, кундузи 7-12° бўлади.

    Бошқа янгиликлар