Россия мамлакатга келаётган фуқаролардан ПЗР-тестларини тақдим этиш талабларини бекор қилади. Бу ҳақда Россия ҳуқуқий ахборот портали хабар берди.
Бундан ташқари, хориж фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахслар Россия ҳудудига келгунга қадар назорат-ўтказиш пунктларида мамлакатга ташриф буюраётгани тўғрисидаги анкетани тўлдириши лозим.
Шунингдек, эпидемиологик вазият ёмонлашган мамлакатлар фуқаролари ковид учун танлаб тестдан ўтказилади.






