Термиз шаҳар собиқ ҳокими И.Худайбердиев ва яна бир қанча мансабдор шахслар 5 та ҳолат бўйича давлатга 19,7 млрд сўм моддий зарар етказганликда айбланиб қамоққа олинди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
Аввалроқ, собиқ ҳоким ва унинг ўринбосарлари давлатга моддий зарар етказганликда гумонланаётгани ҳақида хабар қилган эдик.
Бош прокуратура томонидан мазкур шахсларнинг ҳаракатларида Жиноят Кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми "а" банди, 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми "а" банди ҳамда 209-моддаси (Мансаб сохтакорлиги) 1-қисмида назарда тутилган жиноятлар аниқланиб, Термиз шаҳар собиқ ҳокими И.Худайбердиев ва бир қатор мансабдор шахслар қамоққа олинган.






