Бироз аввал Тошкентнинг Бектемир туманида ёнғин содир бўлгани билан алоқадор видео тарқалди
ФВВ содир бўлган ҳодиса билан боғлиқ айрим маълумотларни очиқлади.
Қайдларга кўра, бугун соат 18:04да Бектемир тумани, Хусайн Байқаро кўчасида жойлашган "Сувмаш" чиқиндиларни қайта ишлаш заводи ҳудудида ёнғин бўлаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Воқеа жойига 6 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 18:08 да етиб боришиб, ёнғин соат 18:26 да қуршаб олинди ва соат 18:38 да ёнғин батамом ўчирилган.
"Ёнғинни келиб чиқиш сабаби ва зарари миқдори аниқланмоқда", — дейилади хабарда.






