АсосийDunyo

Украина ҳудуди бўйлаб яна ҳаво тревогаси эълон қилинди

'Украина ҳудуди бўйлаб яна ҳаво тревогаси эълон қилинди'ning rasmi

Украинада ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эшитилмоқда, деб хабар бермоқда маҳаллий нашрлар. Аввалроқ мутасадди идоралар аҳолини электр таъминотидаги жиддий муаммолар ҳақида маълум қилган эди.

Эълон қилинган ҳаво огоҳлантириши ҳақидаги маълумот Украина вилоятлари маъмуриятининг телеграм каналларида тасдиқланган. Аввалроқ пайшанба куни эрталаб Киев, Полтава ва бошқа бир қатор вилоятларда фавқулодда огоҳлантириш сигналлари янграгани маълум қилинган.

Украинада ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълонларида, маҳаллий аҳолидан яшириниш мумкин бўлган бошпаналарга яқинроқ бўлишлари сўралган. Фавқулодда ҳолатга Украинанинг муҳим инфратузилмасини мунтазам равишда ўққа тутилиши сабаб бўлган. Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, ҳозирда Украинада энергия таъминоти манбаларининг учдан бир қисми йўқ қилинган.

Украинанинг муҳим инфратузилмасини ўққа тутиш 10 октябрь куни, Қрим кўпригида содир этилган терактдан сўнг бошланган эди. 

    Бошқа янгиликлар