Парламент йиғилишида Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Ақилбек Жапаров пойтахт ҳокимига “жуфт кунларда автомобилларни шаҳарга, тоқ кунларда эса тоқ рақамли автомобилларни шаҳарга киритиш вазифаси юкланганини маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, бу йил ИЭС тўлиқ қувват билан ишламайди, шунинг учун тутун камроқ бўлиши керак. Жапаровнинг сўзларига кўра, асосий муаммо катализаторсиз машиналарда.
"Энг катта муаммо катализаторсиз транспорт виситаларида. Ҳаммаси сотилади. Энди шаҳар ҳокими олдида смогга (заҳарли тутун) қарши кураш турибди. Агар керак бўлса, биз шаҳар кўчаларида транспорт ҳаракатланиши бўйича баъзи ўзгартиришларни кўриб чиқамиз, масалан ҳафтанинг жуфт кунлари фақат жуфт рақамли автоуловлар, тоқ кунларда тоқ рақамли автоуловлар ҳаракатланади",- дейди Жапаров .
Депутат Элвира Сурабалдиева эса ёнаётган чиқиндихона муаммосини ҳал қилиш зарурлигини таъкидлагани айтилади.






