АсосийJamiyat

Электр токидан энг кўп ноқонуний фойдаланадиган 4 та вилоят маълум қилинди

'Электр токидан энг кўп ноқонуний фойдаланадиган 4 та вилоят маълум қилинди'ning rasmi

Ўтган 9 ой давомида электр тармоқларига ноқонуний уланиш туфайли тизимга 26,1 млрд. сўм зарар етказилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзэнергоинспекция“ ахборот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоев маълум қилди.

Маълум қилинишича, ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи – Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах ва Фарғона вилоятларида аниқланган.

“Ўзэнергоинспекция” ва ваколатли органлар билан келишилган ҳолда ўтказилган тадбирларда электр ва иссиқлик энергиясидан ноқонуний фойдаланган 440 та истеъмолчи томонидан 87,1 млрд.сўм етказилган зарар бўйича қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилди.

Текширувларда ноқунуний уланган, қониқарсиз техник ҳолатдаги жами 3608 та электр қурилманинг иши ҳамда хавфсизликка риоя қилмаган 35 та бригаданинг иши тўхтатилди.

 

    Бошқа янгиликлар