АсосийJinoyat

Тошкент вилоятида уч киши ҳайдовчини 14 миллион сўм учун ўлдириб кетишди

'Тошкент вилоятида уч киши ҳайдовчини 14 миллион сўм учун ўлдириб кетишди'ning rasmi

Тошкент вилоятида уч киши пул дардида таксичини ўлдиришди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов "Darakchi.uz"га хабар берди.  

Мудҳиш жиноят жорий йилнинг 13 октябрь куни соат 23:00 ларда содир бўлган. 31 ёшли А.Нуриллаев 19 ёшли Д.Шайманов ҳамда 11-синф ўқувчиси Д.Ҳамроев  "Сирдарё—Тошкент" йўналишида қатновчи – ҳайдовчи 26 ёшли А.Эрназаровнинг “Lasetti” автомашинада почта сифатида олинган 14 миллион сўм пул борлигидан хабар топишади. Ушбу маблағни қўлга киритиш мақсадида улар ўзаро жиноий тил бириктириб, А.Эрназаровни алдов йўли билан Бўстонлиқ тумани ҳудудига олиб-бориб келишга кўндирган. Қуйи Чирчиқ тумани "Толовул" маҳалласи ҳудудига боришгач, пулларини босқинчилик йўли билан қўлга киритишган ва ҳайдовчини бўйинидан бўғиб, ўлдиришган.

14 октябрь куни вилоят прокуратураси томонидан А.Нуриллаев ва унинг шерикларига нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми "и,п" бандлари ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, улар Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

    Бошқа янгиликлар