Ижтимоий тармоқларда тарқалган "Қаршидаги манзил колониядан маҳкум қочиб кетди" хабари юзасидан ИИВ ЖИЭД маълумот берди.
Айтилишича, 4-минтақавий ҳудуд 35-сон манзил колониясида Жиноят кодексининг 118-моддаси бўйича жазо муддатини ўтаб келган маҳкум П.З. 2022 йил 15 октябрь куни соат 18.00 ларда колония ҳудудида йўқлиги аниқланган.
Қидирув жараёнида маҳкум П.З. рухсатсиз чиқиб кетганлиги ва 20.35 да манзил муассаса ҳудудидан ташқарида эканлиги маълум бўлган.
Ҳозирда ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД томонидан маҳкум П.З. нинг ушбу тартиббузарлигига ҳуқуқий баҳо берилиб, жазо муддатининг қолган қисмини ўташ учун ёпиқ турдаги колонияга қайтариш масаласи кўриб чиқилмоқда, дейилади хабарда.
17.10.2022 05:10
Қаршидаги манзил колониядан маҳкум қочиб кетди






