АсосийDunyo

Хитой ўз фуқароларини Украинани тарк этишга чақирди

'Хитой ўз фуқароларини Украинани тарк этишга чақирди'ning rasmi

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Украинадаги фуқароларини зудлик билан мамлакатни тарк этишга чақирди. Бу ҳақда Глобал Тимес Тwиттер аккаунтида xaбар берди.

Қайд этилишича, ҳозирда Украинада хавфсизлик билан боғлиқ жиддий вазият кузатилмоқда,  Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ва Украинадаги элчихонаси ҳануз мамлакатда бўлиб турган Хитой фуқароларини хавфсизлик чораларини кучайтириш ва эвакуация қилинишга чақирмоқда.

Украинанинг Хитой элчихонаси эвакуацияни ташкил этишда ёрдам беради. Хитойликлар ҳам мамлакатни тарк этишни кечиктирмасликка чақирилади.

Хитой ўз фуқароларини имкон қадар тезроқ Украинани тарк этишга чақирган биринчи давлат эмас. Яқинда Американинг Киевдаги элчихонаси фуқароларга худди шундай мурожаат билан чиқди. Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Киевдаги элчихонасини эвакуация қилишга рухсат берди. Шунингдек, дипломатик миссия қозоғистонликларга Украина ҳудудини тарк этишни тавсия қилди.

    Бошқа янгиликлар