АсосийJamiyat

Қашқадарёда "Spark" ҳайдовчиси содир этган ЙТҲ икки кишининг ўлими билан тугади

'Қашқадарёда "Spark" ҳайдовчиси содир этган ЙТҲ икки кишининг ўлими билан тугади'ning rasmi

Ҳодиса 16 октябрь соат тахминан 02-30 ларда содир бўлган. Вилоят ИИБ бу ҳақда хабар берди.

Маълум бўлишича, ҳайдовчи Т.Б. бошқарувида бўлган "Spark" русумли автотранспорт воситасини бошқариб бориб халқаро аҳамиятга молик А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау"  автомобиль йўлининг Косон йўналишида ҳаракатланиб, Косон тумани, "Оброн" МФЙ ҳудудининг 78 км. га келганда ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилган.

Ушбу ҳодисани содир этган ҳайдовчи Т.Б. ҳодиса жойида, унинг йўловчиси У.В. эса шифохонада вафот этган.

"Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ хузуридаги Тергов бошқармаси  томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси  3-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган", — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар