АсосийSport

Шарифа Давронова икки карра Осиё чемпиони бўлди

'Шарифа Давронова икки карра Осиё чемпиони бўлди'ning rasmi

Бу йил ўзбек енгил атлетикасида порлаган Шарифа Давронова яна бир чемпионликни тантана қилди. 

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси берган хабарига кўра, Қувайтда ўтаётган ёшлар ўртасидаги қитъа биринчилигида ҳамюртимиз ўзининг севимли уч ҳатлаб сакраш дастурида тенгсиз бўлди.

"Давроновага бу галги чемпионликни расмийлаштириш учун 13,23 метр етарли бўлди. Биламизки, ушбу атлетимизнинг потенциали аслида бундан ҳам юқори. Мазкур дастурда иштирок этган бошқа бир вакиламиз Хушноза Шавкатова эса 12,23 метр билан кумуш медални қўлга киритди" — дейилади хабарда.

Таъкидланганидек, Шарифа Давронова шу тариқа ушбу Осиё чемпионатида узунликка сакраш ва уч ҳатлаб сакраш секторларини ғалаба билан якунлаган.

    Бошқа янгиликлар