АсосийDunyo

Эрондаги энг йирик қамоқхонада портлаш юз берди(видео)

'Эрондаги энг йирик қамоқхонада портлаш юз берди(видео)'ning rasmi

Эрон пойтахтида жойлашган Эвин қамоқхонасида портлаш содир бўлди, натижада ёнғин бошланди. 

Бу ҳақда Фарс агентлигига таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда.

“Маҳаллий аҳоли сўнгги 20 дақиқа ичида ёнғин жойидан камида тўртта портлаш овози эшитилганини маълум қилди”, — дейилади агентлик хабарида.

Фарс хабарига кўра, ёнғин қамоқхонанинг тикув бўлимида молиявий жиноятлар ва ўғирликда айбланган бир неча маҳбуслар ўртасидаги можаро натижасида юзага келган. Ёнғин дарҳол ўчирилди, дейилади агентлик хабарида.

 

    Бошқа янгиликлар