АсосийJamiyat

3 та вилоятда захирадаги ер майдонларини сотмоқчи бўлганлар ушланди

'3 та вилоятда захирадаги ер майдонларини сотмоқчи бўлганлар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабарига кўра, Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.Х. 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб,  Фарғона тумани Хонқиз МФЙ ҳудудидаги 1 гектар захирадаги ер майдонини ўзиники эканлигини айтади ва ушбу ер майдонини 16 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, танишлари ёрдамида ҳужжатларни расмийлаштириб бериши эвазига олдиндан 6 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Косонсой туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.И. бошқа бир фуқаро А.га тумандаги  “Олмазор” МФЙдаги 10 сотих захирадаги ер майдонини 9 500 АҚШ долларига сотишини айтиб, унга танишлари ёрдамида ушбу ер майдонида дам олиш маскани қуриш учун ҳужжатларни расмийлаштириб бериши эвазига олдиндан  2 000 АҚШ доллари ва 11 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Юқоричирчиқ туман бўлими томонидан ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.М. бошқа бир фуқаро И.га туманнинг “Олға” МФЙ ҳудудида жойлашган 15 сотих захирадаги ер майдонини 2 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, танишлари ёрдамида ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар