Украина ва НАТО ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорлик мамлакат аллақачон алянснинг де-факто аъзосига айланганини айтишга имкон беради. Бу ҳақда ТАСС Украина мудофаа вазири Олексий Резниковга таяниб маълум қилди.
"Мен НАТО бош котиби Йенс Столтенбергдан Украинани қўллаб-қувватлагани учун миннатдорман. Биз узоқ йўлни босиб ўтдик ва де-факто алянсга қўшилдик", деб ёзди у Тwиттер саҳифасида.
Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Украина НАТОга аъзо бўлмаслигини тан олиш зарурлигини маълум қилган. Бироқ сентябрь ойининг охирида у ҳарбий-сиёсий блокка тезкорлик билан қўшилиш тўғрисидаги аризага имзо чекди. Маълум қилинишича, Столтенберг журналистларнинг алянс бундай аризани кўриб чиқишга тайёрми ёки йўқлиги ҳақидаги тўғридан-тўғри саволларига жавоб бермаган. 6 октябрь куни Европа Иттифоқининг ички бозор бўйича Европа комиссари Терри Бретон Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатлар шароитида Киев НАТОга қўшила олмаслигини айтган.






