Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази 2022/23 йилги қиш мавсуми учун об-ҳаво башоратини эълон қилди.
Маълум қилинишича, бу йилнинг қиш мавсуми учун тузиладиган прогноз ҳақида сўзлашишга ҳали жуда эрта, аммо иқлим маълумотлари таҳлили ва етакчи жаҳон марказлари томонидан 2022-2023- йилларнинг қиш мавсуми учун тузилган дастлабки ҳисобларига кўра, қиш мавсуми ўртача кўп йиллик қийматлари атрофида ва ундан бироз кўп ва ёғингарчилик тақчиллиги бўлиши кутилмоқда.
Маълум қилинишича, энг илиқ қиш даврларида кундузги ҳаво ҳарорати 20-23даража илиқ, айрим кунларда эса 25-27 градус илиққача кўтарилиши мумкин.
Кутилаётган қиш мавсуми давомида совуқ об-ҳаво даврларида ҳарорат 5-10 даражагача совуқ, шимолда эса 15-20 градус совуқнинг пасайиши эҳтимолдан ҳоли эмас, бу қиш ойлари учун иқлим меъёридан 5-8 даражага пастдир.
"Шуни таъкидлаш жоизки, прогнозлар тахминий хусусиятга эга ва фақат бутун мавсумнинг умумий хусусиятлари учун фойдаланилади: мавсумнинг ўртача ҳарорати меъёрдан юқори ёки паст, ёғингарчилик мавсум давомида меъёрдан кўп ёки кам ёғиши. Ҳатто бундай умумий баҳолаш аниқлиги ҳам катта эмас ва 50-60% дан ошмайди",— дейилади хабарда.






