АсосийDunyo

Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг йўқотишлари ҳақида маълумот берди

'Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг йўқотишлари ҳақида маълумот берди'ning rasmi

Хабарингиз бор, бугун, 10 октябрь куни Киев марказида ракеталар келганидан кейин кучли портлашлар содир бўлди. РИА Новости Россия Мудофаа вазирининг мурожаатини эълон қилди.

"Купянск йўналиши бўйича 4 та тактик гуруҳ душман кучлари томонидан Кисловка, Харков вилояти ва Куземовкадаги Табаевка нуқталари йўналиши бўйича ҳужум ҳаракатларининг муваффақиятсиз уринишларини амалга оширди. Барча ҳужумлар қайтарилди, душман 40 дан ортиқ аскар ва 5 та танк йўқотди" - дейди вазир.

Шунингдек, Краснолиманск йўналишда ҳам Украина бирликлари муваффақиятсиз ҳаракатлари амалга оширилди. 

Мудофаа вазирининг маълум қилишича, Ниеолаев-криворожский йўналиши бўйича Украина ҳарбийлари Херсон вилоятидаги Брускинское, Безйменное, Садок ва Суханово пунктларида 3 та баталён тактик гуруҳлари ва ёлланма бўлинмалар кучлари томонидан ҳужум операцияларини ўтказди. Уларнинг позициялари қайтарилди. У ердаги бир кунлик йўқотишлар -  60 дан ортиқ аскар ва 9 та танк бўлди.

    Бошқа янгиликлар