АсосийDunyo

АҚШ ўз фуқароларини Украинани зудлик билан тарк этишга чақирди

'АҚШ ўз фуқароларини Украинани зудлик билан тарк этишга чақирди'ning rasmi

АҚШнинг Киевдаги элчихонаси Россиянинг фуқаролик инфратузилмасига берган зарбалари муносабати билан Америка фуқароларини Украинани тарк этишга чақирди.

“Россиянинг Украинага қарши зарбаларини давом эттириш тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасига бевосита таҳдид солмоқда. Элчихона АҚШ фуқароларини ўз жойларида бошпана топишга ва хавфсиз бўлган тақдирда, шахсий ер усти транспортидан фойдаланган ҳолда Украинани тарк этишга ундайди”, — дейилади элчихона твиттерида.

Элатиб ўтамиз, Россия томонидан бугун, 10 октябрь куни эрталаб Украинанинг турли шаҳарлари, жумладан, пойтахт Киевга ракета ҳужумлари содир этилди. 

 

    Бошқа янгиликлар