АсосийJamiyat

Литва CE тоифадаги ҳайдовчиларни ишга таклиф этмоқда

'Литва CE тоифадаги ҳайдовчиларни ишга таклиф этмоқда'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Литванинг халқаро юк ташувчи транспорт компанияси ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан CE тоифадаги ҳайдовчилар ишга таклиф этилади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.

- ойлик иш ҳақи - 2100 - 2550 € (нетто, солиқ ушланмалари ҳисоблаганда);
- тиббий суғурта ва турар жой харажатлари иш берувчи ҳисобидан;
-Транспорт, ўқиш ва овқат харажатлари ишчи ҳисобидан.

Номзодлар учун талаблар:

- 25-55 ёшгача бўлган эркаклар; 
- хорижда камида 1 йиллик тиркамали юк машиналарини ҳайдаш тажрибаси;
- рус тилида эркин гапириш (инглиз тилини билиши қўшимча устунлик беради);
- судланмаган бўлиши.

Номзодлар 2022 йил 10 октябрь соат 18:00 га қадар рўйхатдан ўтиши мумкин.

Рўйхат ўтиш ва қўшимча маълумот учун 

    Бошқа янгиликлар