Жанубий Корея, АҚШ ва Япония Шимолий Кореянинг ракета ва ядровий таҳдидларига қарши туриш мақсадида Япон денгизида қўшма ҳарбий-денгиз машқларини бошлади.
Бу ҳақда “Yonhap” агентлигининг хабарига таяниб, "Zamon.uz" ёзмоқда. Машқлар халқаро сувларда ўтказилмоқда.
Пхенян эса ракета учирилишини АҚШнинг Корея яриморолидаги ҳаракатларига қарши жавоб чоралари деб атади.
Аввалроқ КХДР ТИВ Пхенян АҚШ ва Америка иттифоқчиларининг Корея яримороли ҳудудидаги ҳаракатлари муносабати билан ўз хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чораларни кўраётганини маълум қилганди.






