АсосийDunyo

Дунёда коронавирусни юқтириш ҳолатлари 6 фоиз, ўлим кўрсаткичи эса 12 фоизга камайди

'Дунёда коронавирусни юқтириш ҳолатлари 6 фоиз, ўлим кўрсаткичи эса 12 фоизга камайди'ning rasmi

Ўтган ҳафтада коронавирус яна бир қадам ортга чекинди. Гарчи бу даврда дунё бўйича 2,9 миллиондан ортиқ кишида касаллик аниқланган бўлса-да, кўрсаткичлар 19-25 сентябрь саналарига қиёслаганда 6 фоизга камайган.  ССВ бу ҳақда ЖССТга таяниб қайд этади.

 СOVID-19 ҳафта давомида 8,3 минг нафардан зиёд беморни ҳаётдан олиб кетган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бу рақамларни таҳлил қилиб хабар берар экан, ўлим ҳолатлари сони 12 фоизга пасайганини маълум қилган.  

"Ўтган ҳафта ичида энг кўп бемор Германияда аниқланди — 400 мингдан зиёд киши. АҚШда хасталикка чалинганлар сони 312 минг, Японияда 306 минг нафардан ошди. Хитой (303 минг) ва Франция (қарийб 265 минг) эса навбатдаги ўринларни банд этди.  

 Юқори ўлим кўрсаткичлари бўйича АҚШ яна олдинда. Бу ерда хасталик туфайли 2728 киши ҳаётдан кўз юмди. Шунингдек, Россияда 711, Японияда 563, Хитойда 368 ва Бразилияда 286 нафар бемор коронавирус қурбонига айланди",— дейилади хабарда

 ЖССТ эксперти Мария ван Керховенинг таъкидлашича, COVID-19 бутунлай йўқ бўлиб кетмайди ва инсоният у билан яшашга мажбур. Ижобий жиҳати эса биз бу хавфли касалликка қарши самарали диагностика ва даволаш усуллари ҳамда вакциналарга эгамиз.  

Керховенинг сўзларига кўра, ҳозир дунёда “омикрон” штаммининг BА.5 субварианти доминант. Хасталикдан асосан эмланмаган аҳоли қатлами азият чекмоқда.

    Бошқа янгиликлар