АсосийDunyo

Россия таълим муассасаларига қабул квоталари сони 800 ўринга кўпайди

'Россия таълим муассасаларига қабул квоталари сони 800 ўринга кўпайди'ning rasmi

Тошкентда  “Россия таълими. Тошкент-2022” халқаро кўргазма-ярмаркага бағишланган матбуот анжумани ўтказилди ва унда  Россия ҳамда  Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Қайд этиш керак, Россия Ўзбекистоннинг халқаро тараққиётга кўмаклашиш соҳасидаги энг йирик ҳамкорларидан биридир. Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Михаил Вождаевнинг маълум қилишича, бу йил Россия таълим муассасаларига қабул квоталари сони 800 ўринга кўпайди ва “Россия таълими. Тошкент-2022” ярмарка-кўргазмасида таклиф этилган олийгоҳлар сони 56 тани (ўтган йили 32 та бўлган) ташкил этди.

Вождаев “Россотрудничество” ташкилоти томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган гуманитар ва таълим лойиҳалари ҳақида ҳам гапирди. Рус тили ўқитувчилари учун "Зерикарли бўлмаган болалар боғчаси" лойиҳаси мавжуд бўлиб, унда ўқитувчилар интерфаол курслар орқали ўзларининг касбий педагогик маҳоратларини оширадилар, бундан кейин ҳам мактабгача ёшдаги болаларни ўқитишда фойдаланадилар. Мазкур лойиҳа олий таълим муассасаларида ижобий баҳоланди.  Тошкент педагогика лабораторияси деб аталадиган университет ўқитувчилари учун давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Ушбу лойиҳанинг мақсади Россия ва Ўзбекистон ўқитувчилари ўртасида маданиятлараро ва таълим соҳасида тажриба алмашишдан иборат. Шунингдек, “Йил филологи” мукофоти ҳам ўтказилади. Рус тилининг энг яхши ўқитувчилари таълим фаолиятидаги хизматлари учун тақдирланадилар.

 

    Бошқа янгиликлар