ФИФА 6 октябрь ҳолатига кўра миллий жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди.
Камерун (2:0) ва Коста-Рика (1:2) билан ўртоқлик баҳсларини ўтказган Ўзбекистон миллий жамоаси 77-ўринда қолди. Катанец жамоаси Осиёда Эрон (20), Япония (24), Жанубий Корея (28), Австралия (38), Қатар (50), Саудия Арабистони (51), Ироқ (68), БАА (70) ва Уммондан (75) сўнг 10-поғонани эгаллаб турибди.
Топ-10да эса фақат бир ўзгариш бўлди — Италия Испания билан ўрин алмашди.
1. Бразилия
2. Бельгия
3. Аргентина
4. Франция
5. Англия
6. Италия
7. Испания
8. Нидерландия
9. Португалия
10. Дания






