АсосийJamiyat

Урганч — Рим — Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди

'Урганч — Рим — Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилди'ning rasmi

4 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 14:40да Урганч халқаро аэропортидан Римга самолёт учди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” матбуот хизмати хабар берди. 

“Uzbekistan Airways” Миллий авиакомпаниясининг Airbus А320 Neo самолёти Леонардо да Винчи номидаги Рим-Фиумиcино халқаро аэропортига 116 нафар йўловчини етказди.

Сешанба кунлари Урганчдан Римга мунтазам рейслар амалга оширилади. Римдан Тошкентга қайтиш рейслари ҳам шу кунга режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида Урганч — Милан — Тошкент йўналиши бўйича авиақатновлар очилган эди. Мунтазам рейслар жума кунлари амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар