АсосийJamiyat

АҚШ ННТсининг Ўзбекистондаги филиали Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилди

'АҚШ ННТсининг Ўзбекистондаги филиали Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилди'ning rasmi

“East-west management institute, inc.” нодавлат нотижорат ташкилотининг (АҚШ) Ўзбекистондаги филиали давлат рўйхатидан ўтказилди

Маълум қилинишича, ташкилот Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Суд тизимини мустаҳкамлаш бўйича фаолият дастури”ни амалга оширади.

Шунингдек, унинг асосий мақсади – суд тизимини ислоҳ қилишда, судяларни касбий тайёрлаш жараёнига халқаро стандартларни жорий қилиш, судялар фаолиятини баҳолаш бўйича илғор амалиётларни тадқиқ қилишда кўмаклашиш, шунингдек судялар ва ходимлар учун ўқув дастурларини ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилишдан иборат.

Эслатиб ўтамиз, ташкилот 2025 йил 31 декабрга қадар фаолият кўрсатиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар