АсосийJamiyat

Тошкентда 3 кун давомида магнит бўрони кузатилади

'Тошкентда 3 кун давомида магнит бўрони кузатилади'ning rasmi

"Ўзгидромет" маркази об-ҳавога таъсирчан одамлар учун 3 кунлик магнит бўронлари кузатиладиган кунлар жадвалини эълон қилди. 

Мутахассисларнинг айтишича, магнит бўрони - қуёш шамоли таъсирида Ер магнитосферасининг вақтинчалик бузилишидир. Магнит бўронларининг Ерга таъсири космик об-ҳаво деб аталади.

Космик об-ҳаво таъсирида, яъни магнит бўронлари катта миқёсдаги электр таъминотидаги узилишларга олиб келиши ва ҳатто электр токининг ўчиб қолишига олиб келиши мумкин.

 Бундан ташқари, магнит майдон алоқа сунъий йўлдошларига зарар этказиши мумкин, бу сунъий йўлдош телевидениеси, телефония ва Интернетга таъсир қилади.

Магнит бўронлар ултрабинафша нурланиш таъсирида эр юзасининг қизишини оширади. 1 км ёки ундан кўпроққа кўтарилган иссиқ оқимлар орбитадаги сунъий йўлдошларнинг тезлиги ва траекторияларини ўзгартириши ва ҳатто уларни ўчириб қўйиши мумкин.

Тез ўзгарувчан магнит майдонлар қувурларда магнит индукцияли оқимларни ҳосил қилиши мумкин. Бу сув ҳисоблагичларининг нотўғри ишлашига ва қувурларнинг коррозиясининг кучайишига олиб келади.

Кучли қуёш чақнашлари одамлар ва бошқа сутемизувчиларнинг радиация заҳарланишига олиб келиши мумкин бўлган юқори зарядланган зарраларни чиқаради. Бундай заррачаларнинг танага кириб бориши хромосомаларнинг йўқ қилинишига, саратон ўсмаларига ва бошқа кўплаб муаммоларни келтириб чиқаради. 

Таъкидланишича, магнит бўронлари инсон саломатлигига бевосита таъсир кўрсатиши ҳам ҳали аниқ эмас. Маълум бўлишича, баъзи одамлар магнит бўрони бошланишидан 1-2 кун олдин, яъни қуёш чақнашлари пайдо бўлган пайтда кучайган стрессга дучор бўлишади. 

 

    Бошқа янгиликлар