АсосийJamiyat

Андижонда ИИВ мансабдорлари кластерга пахта топширмаган фермерга муштумзўрлик қилишгани айтилмоқда

'Андижонда  ИИВ мансабдорлари кластерга пахта топширмаган фермерга муштумзўрлик қилишгани айтилмоқда'ning rasmi

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевга Халқ депутатлари Бўстон туман кенгаши суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш доимий комиссияси раиси А.Арабовдан мурожаат келиб тушган.

Мурожаатда ИИВ тизимидаги мансабдорлар бошчилигидаги зўровонлар кластерга пахта топширмаганини сабаб қилиб фермер хўжалиги бошлиғи Б.Арабовни қорнига мушт тушириб, ҳақорат қилишгани, шийпон деворини қулатишгани айтилади.   

ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.Ғиёсовнинг маълум қилишича,  А.Арабовнинг мурожаати ўрнатилган тартибда кўриб чиқилмоқда.

 

 

 

    Бошқа янгиликлар