Бугун, 28 сентябрь куни соат 18:34 да А-373 автомобиль йўлининг 256 километри, "Қамчиқ" довони қисмида "Тошкент-Водий" йўналишда ҳаракатланиб кетаётган юк автомашинасида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда ФВВ.
Таъкидланишича, воқеа жойига "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи зудлик билан етиб борган.
"Ҳозирда ёнғин бартараф этилмоқда", — дейилади хабарда вазият назорат олингани билдирилиб.
Маълумот ўрнида, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмаган.






