Жорий йилнинг 23 сентябрm куни Бошқарув сифати индикаторларининг (Wорлдwиде Говернанcе Индиcаторс) 2021 йил якунлари бўйича натижалар эълон қилинган.
Таъкидланишича, Бошқарув сифати индикаторлари Жаҳон банки томонидан 1996 йилдан буён ҳар йили мамлакатларда бошқарув сифати даражаларини баҳолаб келади. Баҳолаш “Сиёсий барқарорлик ва зўравонлик/терроризимнинг мавжуд эмаслиги”, “Ҳукумат самарадорлиги”, “Аҳоли фикрини ҳисобга олиш ва ҳисобдорлик”, “Тартибга солиш сифати”, “Ҳуқуқ устуворлиги” ва “Коррупцияни тийиб туриш” йўналишларида амалга оширилади. Ўзбекистоннинг ушбу рейтингда баҳоланиши халқаро ҳамжамиятдаги мамлакатимизнинг ижобий имиджини шакллантиришда муҳим омил ҳисобланади.
Бошқарув сифати индикаторларини шакллантиришда умумий ҳисобда 30 та ахборот манбаларидан фойдаланилади. Ўзбекистоннинг кўрсатгичларини ҳисоблашда олдинги йилдан фарқли ўлароқ, 16 та (“The Economist Intelligence Unit”, “Freedom House”, “Osiyo taraqqiyoti banki””, АҚШ давлат департаменти, “Bertelsman fondi” ва бошқа кўплаб ташкилотлар)ахборот манбасидан фойдаланилган.
Ўзбекистонни баҳолашда янги қўшилган ахборот манбаси сифатида “Сиёсий хавф хизматлари халқаро мамлакат рисклари бўйича қўлланмаси” маълумотларидан фойдаланилган.
Янгиланган рейтинг натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг барча 6 та индикаторларидаги натижалари сезиларли даражада ўсган.
Жумладан, “Ҳукумат самарадорлиги”кўрсатгичида Ўзбекистон 208 та мамлакат орасида116-ўринни эгаллаб, аввалги натижасини 22 поғонага яхшиланган.
“Сиёсий барқарорлик ва зўравонлик/терроризимнинг мавжуд эмаслиги” кўрсатгичида натижамиз 19 поғонага ўсиб 130-ўринда қайд этилган.
“Тартибга солиш сифати” йўналишида республикамизнинг ўрни сезиларли даражада, 33 поғонага ўсиб, бу борада Ўзбекистон 144-ўринда қайд этилган.
Мамлакатимизнинг “Коррупцияни тийиб туриш” индикаторидаги натижаси 15 поғонага яхшиланиб 161-ўринда қайд этилган.
“Ҳуқуқ устуворлиги” йўналишида мамлакатимиз168-ўрин (+13 поғона), “Аҳоли фикрини ҳисобга олиш ва ҳисобдорлик” кўрсатгичи бўйича 182-ўринда (+12 поғона) қайд этилди.
“Тартибга солиш сифати” кўрсатгичида мамлакатимизнинг 33 поғонага ўсишига бу борада сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар хизмат қилган.






