Ховос туманида суғориладиган экин ер майдонини яроқсиз ҳолга келтириш ҳолати аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бу ҳақда хабар бермоқда.
Қайд этилишича, “Sh.” фермер хўжалиги ва “Z.Z.” МЧЖ мансабдор шахслари ўзаро тил бириктириб, фермер хўжалигига ажратилган 26,4 гектар ер майдонининг 10 гектарини лимонария ташкил этиш учун “Z.Z.” МЧЖга ижарага бериб, ушбу ер майдонида 15 823 м3 қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олишган. 50 сотих суғориладиган экин ер майдонининг унумдор қатламини яроқсиз ҳолга келтирганликлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 593,1 млн сўм зарар етказилган.
"Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда",— дейилади хабарда.






