Ҳокимликнинг маълум қилишича, Хайрулло Бозоров “Central Asia Motors” корхонасида бўлди.
Таъкидланишича, корхонада электромобиллар учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни ўзлаштирилади.
350 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади.
Йиллик 10 минг электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва унинг 40 фоизи экспортга йўналтирилади.
Шунингдек, электромобиллар учун кузов, заряд станцияси, аккумулятор эҳтиёт қисмлари маҳаллийлаштирилади.






