Грузия пойтахтида стол тенниси бўйича “WTT Youth Contender” мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Унда 13 ёшгача бўлган тоифадаги беллашувларда ҳамюртимиз Аружан Камалова кумуш медални қўлга киритди.
Ёш спортчи муросасиз кечган финал беллашувида гоконглик Мак Минг Шумга 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Шунингдек, ушбу ёш тоифасида йигитлар ўртасидаги баҳсларда Темурбек Нурмонов бронза медалига сазовор бўлди.






