АсосийDunyo

Путин ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунга қатор ўзгартиришлар киритди

'Путин ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунга қатор ўзгартиришлар киритди'ning rasmi

Россия Президенти Владимир Путин ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунга бир қатор ўзгартиришлар киритди. Бу ҳақда “Zamon.uz” сайти ёзмоқда.

Янги қонунга кўра, қуйидаги ҳолатларда россияликлар 10 йилгача озодликдан маҳрум қилинишим мумкин:

— ҳарбий хизматни ўташ вақтида ихтиёрий таслим бўлганлик учун;
— ҳарбий ҳаракатларда қатнашишдан бош тортгани учун;
— дезертирлик ва хизматга келмаганлик учун.

Шунингдек, талончилик учун 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони белгилаш назарда тутилган. Сафарбарлик, ҳарбий ҳолат ва жанговар ҳаракатлар даврида жиноят содир этилиши оғирлаштирувчи ҳолат сифатида тан олинади.

Мутасадди шахслар давлат мудофаа буюртмаси шартномасини бузса, 4 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилинади. Хорижий фуқаролар Россия Қуролли Кучларида сафида 1 йил  хизмат қилса, уларга Россия фуқаролиги соддалаштирилган тартибда берилади.

    Бошқа янгиликлар