АсосийJamiyat

Тошкентда сочи ва соқоли ўсган ўқувчиларнинг ота-оналари жаримага тортилаётгани айтилмоқда. Пойтахт ИИББ муносабат билдирди

'Тошкентда сочи ва соқоли ўсган ўқувчиларнинг ота-оналари жаримага тортилаётгани айтилмоқда. Пойтахт ИИББ муносабат билдирди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда сочи ўстирилганлиги, соқоли олинмаганлиги учун ўқувчиларнинг ота-онаси гўёки жаримага тортилгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Ҳолатга Тошкент шаҳар ИИББ расмий муносабат билдирди. 

 Маълум қилинишича, мазкур ҳолат ҳақиқатдан йироқ бўлиб, ўқувчининг ташқи қиёфаси учун ота-оналар маъмурий жавобгарликка тортилмайди.  

"Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин", - дейилади Бош бошқарма матбуот хизмати хабарида. 

Мавзуга доир: Тошкентдаги мактабда ИИО ходими ўқувчилар сочини текширгани юзасидан Тошкент Халқ таълими бош бошқармаси муносабат билдирди

    Бошқа янгиликлар