АсосийJamiyat

Тошкент ўртасида "Gentra"ни ҳавфли бошқариб сўкинган 2003 йил туғилган ҳайдовчига қонуний чора қўрилди (видео)

'Тошкент ўртасида "Gentra"ни ҳавфли бошқариб сўкинган 2003 йил туғилган ҳайдовчига қонуний чора қўрилди (видео)'ning rasmi

Бугун, 23 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида “Майда безорилик” ва “Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик” назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган 2003 йилда туғилган шахсга оид маъмурий иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот котиби Садоқат Аллаберганова хабар қилди.

Ҳуқуқбузар жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан 2022 йил 18 сентябрь куни тахминан соат 21:00 да Яккасарой тумани Ш.Руставели кўчасида бошқарувидаги “Жентра” русумли автоуловда ҳозирда шахси аниқланмаган шахслар билан биргаликда бир фуқарони баланд овозда ҳар хил уятли сўзлар билан сўкиб, жамоат тартибини бузган.

Шунингдек, ушбу ҳолат юзасидан Ички ишлар органлари ходимлари ҳуқуқбузарни ИИБ биносига келиши ҳақидаги қонуний талабларини бажармаганлиги аниқланган.

Санжар Ибадов, судья:

- Ҳуқуқбузар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбдор деб топилди ва узил-кесил 15 сутка маъмурий қамоққа олиш жазоси тайинланди.

    Бошқа янгиликлар