Россиянинг "Ямал" авиакомпаниясига тегишли самолёт Урганчга илк парвозни амалга оширди. Бу ҳақда Uzbekistan Аirports хабар берди.
Маълум қилинишича, 22 сентябрь, пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 23:10 да авиакомпанияга тегишли Airbus A321 самолёти Москва—Урганч—Москва йўналиши бўйича 208 нафар йўловчини Урганчга олиб келган. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинган.
Хабарда айтилишича, Москвадан Урганчга мунтазам қатновлар ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади. Аввалроқ авиакомпания Москвадан Наманган ва Самарқандга тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўйганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ямал" авиакомпанияси Наманган ва Самарқандни Москва билан тўғридан-тўғри рейслар орқали боғлаган эди.






