Атамбаев озод этилиши мумкин. Садир Жапаров бу масалани собиқ президентнинг ўғиллари билан муҳокама қилди, дея хабар бермоқда "Спутник Қирғизистон".
Маълум қилинишича, Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг ўғилларини қабул қилишни Жапаровдан ўғли Рустам сўраган.
“Ўғлим менга: “Ота, Атамбаевнинг ўғилларини қабул қил, улар жуда кўп сўрашяпти. Биз бир вақтлар Атамбаевнинг олдига бора олмадик", деди. У уларни олдимга олиб келди. Мен ўзимча ўйладим: "Ўғлим, сен мендан кўра раҳмдилроқсан".
Жапаров болаларни қабул қилди ва ҳаммасини тушунтирди.
"Суд давом этаётган пайтда, мен аралаша олмайман. Ҳозир уни озод қилишга кўрсатма беришга ҳаққим йўқ. Мен Қўй-Тош воқеалари бўйича жараён якунлангандан кейингина бундай ваколатга эга бўламан”, — деди Жапаров.
Эслатиб ўтамиз, 2011-2017 йилларда Қирғизистон Президенти бўлган Алмазбек Атамбаев 2019 йилда ҳибсга олинган. Шундан сўнг унга турли айбловлар эълон қилинган эди. Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга 2020 йилнинг октябрь ойида ҳокимиятни куч билан эгаллаб олишга уриниш ва оммавий тартибсизликларни ташкиллаштириш айбловлари эълон қилинган






